ФЕСТИВАЛЬ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТДИ

 2021-06-19 17:01:20    443

PDF yuklash
Chop etish


"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" фестивали Риштонда катта тантанага айланди. Бугун “Халқаро кулолчилик маркази” очиқ майдонида бўлиб ўтган тадбир Республикамизнинг барча вилоятларидан келган фаол ёшларни бирлаштирди.

Фестивалнинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосарлари А. Мустафоқулов, З. Умаров, таниқли уста кулол А. Назировлар сўзга чиқиб, бугунги тантана билан ёшларни қутладилар. Байрам дастурида туман маданият бўлими санъаткорлари, таниқли хонандалар томонидан тайёрланган концерт дастури, либослар кўргазмаси, жамоавий рақслар намойиш этилди. Тантанага йиғилган ёшлар куй-қўшиқларга жўр бўлишди, рақсларга тушишди.  Шунингдек, фестиваль иштирокчилари “Халқаро кулолчилик маркази”даги музейлар, Равшан Тожиддиновнинг кулолчилик музей билан танишдилар.  

Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Ёшлар ишлари агентлиги, туман маънавият ва маърифат бўлими, туман ФВБ ходимлари фаол иштирок этишди.



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab