КЎЧМА КУТУБХОНАДА ЯНГИ КИТОБЛАР

×

 2021-06-18 10:05:17    588

PDF yuklash
Chop etish


Китоб – умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ. Шу боис азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илму одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган.

Дарҳақиқат, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк кучдир. У инсониятнинг тарихий хотираси, маънавий-маърифий олами, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала ҳисобланади.

Бугун жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, мутолаа маданиятини ривожлантиришга давлат томонидан алоҳида эътибор берилиб, кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Риштон туманида ҳам китобхонлик маданиятини ривожлантириш борасидаги ишлар доимий эътиборида бўлиб келаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Бугун шиддат ила ривожланаётган замон билан ҳамнафас бўламан, деган ҳар бир давлат хизматчиси, доимо ўз устида ишлаши, билим ва кўникмаларини тинимсиз ошириши зарур. Бунинг учун эса кун тартибида китоб мутолаасига ҳам вақт ажратиши, кундалик даврий нашрларни, интернет тармоғидаги янгиликларни кузатиб бориши лозим. Зеро, улар доим халқимизнинг кўз ўнгида, аҳоли орасида хизмат олиб боради, табиийки, ҳар куни ўзига турли масалаларда мурожаат қилган фуқароларга қонуний ва асосли жавоб беришига тўғри келади.

Туман фавқулотда вазиятлар бўлимида ҳам китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ходимларнинг ўз устида ишлаши учун зарур шароит яратиш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида фавқулотда вазиятлар бўлимида кўчма кутубхона фаолиятини бошлаган эди.

Кутубхона янги ҳуқуқий, тарихий-сиёсий, бадиий, илмий-оммабоп ва бошқа жанрлардаги адабиётлар, электрон ресурслар билан бойитилди. Туман Ахборот кутубхона маркази ходимлари томонидан кўчма кутубхонага ташкилот ходимлари талаби асосида янги китоблар олиб борилди.  

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ,

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари,

Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети, Халқаро журналиситика факультети 1-курс талабаси.



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab