ЁЗ - ЎТМОҚДА СОЗ!

×

 2021-06-17 15:29:55    600

PDF yuklash
Chop etish



Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида соя-салқин оромгоҳларда болажонларимиз яйраб ҳордиқ чиқаришмоқда. Ушбу масканларда уларнинг бўш вақтларини кўнгилли ўтказишлари учун барча шароит яратилган. Хусусан, Риштон  туманида жойлашган “Автомобилчи” оромгоҳи ўз бағрига олган ўғил-қизлар ҳар куни ташкил этилаётган  турли-туман, қизиқарли тадбирларда ўз қобилиятларини намоён этишиб, қувноқ вақт ўтказмоқдалар.

Оромгоҳда тўгараклар муқим ишлайди, ҳар куни маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилади. Тоза суви, ҳавоси, кўплаб серсоя дарахтлар ҳордиқ чиқараётган болаларнинг саломатлиги мустаҳкамланиб, тўғри ривожланишлари, соғлом ва қувноқ ҳолда вақт ўтказишлари учун қулай шароитларни яратади. Оромгоҳида болалар дам олиши учун барча шароитлар яратилган, сув бассейнлари, спорт мажмуалари, тўгараклар, кутубхона, маданий дам олиш учун мўлжалланган саҳналар мавжуд.

Ҳозирда биринчи сменада болалар мароқли дам олмоқда. Бу эса уларнинг соғлом фикрлайдиган, етук, баркамол, юрт учун нафи тегадиган ёшлар қилиб тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

Болаларни иқтидорини қўллаб-қувватлаш мақсадида, гуруҳлар  ўртасида  ҳар хил мавзудаги  саҳна  кўринишлари, спектакллар, эртаклар ва мусиқий дастурлар ўтказилмоқда.  Табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш, спорт ўйинлари ва мусобақалар, янги дўстлар билан мулоқот имконияти, турли танловларда иштирок этиш – болага мана шу нарсалар керак. Айнан шу ҳордиқни унутилмас қилади, болаларнинг иқтидорини юзага чиқаради, келгуси мавсумгача бир йилга етарли турли таассуротлар билан бойитади.

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ,

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари,

Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети 1-курс талабаси.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab