Риштон тумани халқ таълими бўлимининг расмий баёноти

 2021-06-16 14:57:28    77

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани халқ таълими бўлимининг Фарғона | Kun.uz сайти тахририятига келиб тушган  “Нега ўқитувчилар маошидан мактаб таъмири учун мажбурий тарзда пул ушлаб қолиниши керак?”  номли мурожаати юзасидан  расмий баёноти

  Жорий йилнинг 16 июнь куни Фарғона | Kun.uz сайти тахририятига келиб тушган  “Нега ўқитувчилар маошидан мактаб таъмири учун мажбурий тарзда пул ушлаб қолиниши керак?” номли мурожаати, Риштон тумани халқ таълими бўлими мудири ва мутахассисларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш олиб борлиаётганлиги,  мурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳолатлар яъни “Риштон туманидаги 30-мактабдан мурожаат йўлламоқдамиз. 2021 йил май ойи ойлик маошимиздан барча ўқитувчилардан ҳар хил миқдорда мактаб таъмири учун деб мажбурий тарзда пул ушлаб қолинди. Давлатнинг пули йўқми мактабимиз таъмири учун? Нима учун пешона тери билан топган ойлигимиз ноқонуний ушлаб қолиниши керак?” деб айтиб ўтилган бўлиб, ўрганишларни дастлабки жараёнида Риштон тумани 30-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич касаба уюшмасининг 2021 йил  25 майдаги йиғилиш қарорига асосан 30-мактабда фаолият олиб бораётган ходимларнинг иш ҳаққларидан мактабнинг 2021-2022 ўқув йилига тайёрлаш  учун олиб борлиадиган таъмирлаш ишларига ўтказилиши белгиланган бўлиб, ушбу ҳолат юзасидан Риштон тумани халқ таълими бўлими мудири И.Мирзараҳимова ўз муносабатини билдириб ўтиб, юқоридаги ҳолат ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда амалга оширилганлиги, мактаб раҳбари томонидан ўқитувчи ва бошқа ходимларнинг иш хақларидан ушлаб қолинган пул маблағлари барча ходимларга тўлиқлигича қайтарилишини таъминланиши зарурлигини айтиб ўтган. Шунингдек Риштон тумани халқ таълими бўлимида Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ва  Риштон тумани прокуратураси ходимлари иштирокида 2021 йил 7 июнь куни барча мактаб раҳбарлари билан ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда тумандаги умумий ўрта таълим мактаб директорлари  ноқонуний тарзда  турли хил пул маблағларини йиғмасликлари огоҳлантирилиб, мактаб директорларидан ноқонуний тарзда  турли хил пул маблағларини йиғмасликлари бўйича кафолат хатлари олинганлигига қарамасдан юқоридаги ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушган. Юқоридаги    хатти-харакатлар юзасидан олиб борилган ўрганиш натижалари юзасидан тўлиқ маълумотларни ўрганиш якунларига кўра, қўшимча тарзда тақдим этилишини  маълум қиламиз.

 



<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab