“БОЛАГА КИТОБ БЕРИНГ” АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-06-16 11:39:32    50

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида мутолаа тарғиботи боғчаларда ҳам бошланди. Бир неча кундан бери туман мактабгача таълим ташкилотларда “Бир болага бир китоб”, “Болага китоб беринг” шиори остидаги акция бўлиб ўтмоқда.  Айтиш жоизки, шу кунларда туман мактабгача таълим муассасаларида китоб акциялари юқори савиядв ташкил этилмоқда. Боғчаларда асосан эртак китобларга талаб катта бўлди.  "Эртаклар оламида", "Эртаклар автобуси", "Болаларга гап уқтириш санъати", "Инглизча-русча-ўзбекча сўзлашгич", "Болалар энциклопедияси" каби китобларнинг бозори чаққон бўлмоқда.Дарҳақиқат, кичкинагина болаларнинг китоб варақлашидан, расмларга ҳайрат ила боқишидан чиройли манзара йўқ? Болажонларнинг "Эртак ўқиб беринг" деб қилган хархашасидан мазмунли безовталик борми?- Болани тарбиялаш чоғида мутолаани ҳам сингдириш керак, – дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири М. Дадажонова. – Ана шунда уни китобдан айириш қийин бўлади. Қадимгилар «Қуёш нури тушиб турмаган хонадонга тез-тез табиб кириб туради», дейишган. Устоз Асқад Мухтор айтганидек, китоб бойлик. Фақат унинг сотиб олингани эмас, ўқилгани. Шу маънода болаларни китобга дўстлаштириш учун қилинаётган бу каби тадбирлар фақат ва фақат эзгуликка хизмат қилади.Болалар боғчаларида давом этаётган акцияда ота-оналар фарзандлари учун кўплаб китоблар сотиб олишмоқда.

Аброр ДЕҲҚОНОВ,

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари,

Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети, Халқаро журналиситика факультети 1-курс талабаси.



<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab