Маънавият — ҳамманинг иши ва қувончи

×

 2021-06-15 17:28:33    53

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2020 йил 25 декабрдаги Ўзбекистон Ёшлари форумида ҳамда 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномасида, жорий йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда вазирликлар, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Маънавият фестивали”ни ўтказиш режалаштирилган эди.Бугун Риштон тумани истироҳат боғида Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида республикамиз бўйлаб “Маънавият фестивали” ўтказилди. Фестиваль доирасида “Янги Ўзбекистон — янги Ренессанс сари!” мавзусида конференция, “Маърифат улашиб” акцияси ва “Янги Уйғониш даври китоб ва кутубхоналардан бошланади” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб китоб кўргазмалари, “Фаол фуқаро” дебат клуби, “Ҳар бир нуроний — беш нафар ёшга мураббий” учрашувлари, “Бир зиёли — бир маҳаллага маънавий ҳомий” мавзусида амалий семинарлар, давра суҳбатлари, “Менинг фарзандим — Ўзбекистон фахри” шиори остида республика анжумани, “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танлови, “Мақом кечалари” концерт дастури, “Маърифат тур” лойиҳалари сингари байрам тадбирлари, маданий, маънавий-маърифий учрашувлар, давра суҳбатлари, хайрия концертлари бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли актёрлар Алишер Отабоев, Гавҳар Ҳакимова, шоир Ғулом Фатҳиддин ва бир қатор таниқли шахслар иштирок этишди. “Маънавият фестивали” шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси ва ҳарбий қисмда ҳам юқори савияда ташкил этилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари таниқли кулол Тоҳир Ҳайдаровнинг уй музейини ҳам зиёрат қилишди. 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab