Риштонда янги фабрика қурилиши бошланади

×

 2021-06-15 16:12:00    650

PDF yuklash
Chop etish



Мазкур фабрика "Русўзбектекс" хорижий корхонасига қошида ташкил этилмоқда. 1100 ишчи ўринга мўлжалланган ушбу фабрикада тайёр маҳсулотлар момиқ сочиқ, чойшаб, ип калава ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа қиммати 37,5 млн АҚШ долларга тенг. Корхона қурилиши 2021-2022 йилларга мўлжалланган. Бугун М. Топволиев МФЙ ҳудудида жойлашган мазкур фабрика қурилиши учун тамал тоши қўйиш маросими  ўтказилди. Тамал тоши қўйиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, туман ҳокими С. Солиев, сектор раҳбарлари иштирок этишди. - Фабрика Хитой технологиялари билан жиҳозланади. Унда сочиқ, чойшаб каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Натижада 1100 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади, - дейди "Русўзбектекс" хорижий корхонаси раҳбари Магомед Костоев.

 

Аброр Деҳқонов,
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, 
Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети, халқаро журналистика факультети 1-курс талабаси.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab