ФУҚАРОЛАРГА ЕР АЖРАТИБ БЕРИЛДИ
2021-06-12 21:10:31 533
Президентимизнинг аҳолини, айниқса, эҳтиёжманд ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаётбахш дастурлари доирасида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Кам таъминланган, реал даромад манбаига эга бўлмаган фуқароларга 10 йил муддатга бепул ер ажратиш ташаббуслари барча учун ҳам қувончли янгилик бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Риштон туманидаги “Тўда ММТП” ҳудудидаги “Ерали ўғли Шерали” фермер хўжалигида амалий семинар ташкилланди.
Семинарда вилоят ҳокими Х. Бозоров, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаоллари, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимлари, ёшлар, шунингдек, деҳқончилик-зироатчилик билан шуғулланишни истовчи фуқаролар қатнашган семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг ижроси муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими иштирокчиларга туманимизда ер ажратилишида қандай тизимли ишлар ташкил этилаётганини бирма-бир тушунтириб ўтди.
Кўргазмали семинарда секторлар раҳбарлари ўзларининг чиқишлари билан туманимиз фуқароларига ажратилган ерлардан унумли фойдаланишларида ўзларининг қонуний ёрдамларини аямасликларини, доимо елкама-елка бўлишларини билдиришди.
Семинар якунида "Ёшлар дафтари"га киритилган 10 нафар, “Аёллар дафтари” 5 нафар ва “Темир дафтар”га киритилган 5 нафар фуқароларга ушбу фермер хўжалигидан 5 гектар ер ажратиб берилди.
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi