ТАДБИРКОР ПАХТА ВА ҒАЛЛА МАЙДОНИДАН ЕР СУРАМОҚДА
2021-06-10 11:07:17 669
Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган “Риштонда ўтган йилдан бери тадбиркорлик қиламан деган укамизга туман ҳокимлиги ер бермайди. Мурожаатлари ҳавода қолиб кетяпти”, деб номланган мақола юзасидан Риштон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Баҳодир Абдураҳмонов қуйидагиларни маълум қилади.
- Айни дамда ўз уйида туяқушчилик билан шуғулланаётган Акмал Ўтанбоев чиндан ҳам бир неча марта ўз фаолиятини кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида бизга мурожаат қилган. Биз унга “Навбаҳор” МФЙда жойлашган бўш ерлардан экин майдони ажратиб беришни таклиф этганмиз. У киши эса пахта ва ғалла майдонида ер ажратиб беришни хоҳлаяпти. Ғалла ва пахта майдонидан бошқа мақсадлар учун ер ажаратиб берилмаслигини барча яхши билади.
Такрор айтамиз, тадбиркоримизга “Навбаҳор” МФЙда жойлашган бўш ерлардан ўз фаолиятини ривожлантириш учун экин майдони беришга тайёрмиз.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi