МУРОЖААТГА ЖАВОБАН: ПИЛЛА УЧУН ҲАММА ЖОЙДА БИР ХИЛ НАРХ ТЎЛАНМОҚДА
2021-06-09 17:58:23 560
Бундан бир неча дақиқа олдин Kun.uz Фарғона телеграм канали орқали “Топширган пилламизга кам ҳақ тўлашди” сарлавҳаси остида мурожаат эълон қилинди.
Мурожаатда шундай ёзилган эди: “Биз бу йил 1 қути (20 грамм) қурт боқдик. Биз пилла топширганимизда пилланинг ҳар бир килограмига 22 440 сўмдан эмас, 20 000 сўмдан ҳақ тўлади. Қолган пулини сўраганимизда пилланинг уруғига ушлаб қолишларини айтишди. Кейин бизда пилланинг қорасига ҳам бир тийин пул беришмади. Қолган қишлоқларда қорасига бир қути учун 200 минг сўмдан, баъзи жойларда эса ундан ҳам кўпроқ пул берилибди. Бизнинг қишлоқда ҳаммага 20 мингдан тўлашди”.
Мазкур мурожаат юзасидан Риштон туманидаги “Агропилла файз” МЧЖ раҳбари Ғайрат Бойбобоев қуйидагиларни маълум қилади.
- Чиндан ҳам пилланинг ҳар бир килограмига 22 440 эмас, 20 минг сўмдан тўлаб боряпмиз. Бу вилоят бўйича тўланаётган нархдир. 2440 сўм эса қурт уруғи, бланка, урама қоғоз каби харажатларни қоплаш учун ушланмоқда.
Мурожаатчининг қораси учун бир тийин пул беришмади, қолган қишлоқларда бериляпти, деган гаплари эса нотўғри. Сабаби бу йил қораси учун ҳеч қандай ҳақ тўланмади. Ўтган йили бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишсизлар учун пул тўлаб берилганди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi