Ажрим ёқасидаги оила яраштирилди
2021-06-09 14:16:05 652
Оила - жамиятнинг асосий бўғини. Бинобарин, оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор бўлади. Жамият, оила ва шахс бир-бирисиз мукаммал, бахтиёр бўла олмаслиги ҳаётий ҳақиқат. Шу маънода, оиланинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, мустаҳкамлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Риштон туманида ҳам ажримларнинг олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, туманимизда оз бўлса-да, ажримларнинг қайд этилаётгани бу борадаги ишларни янада кучайтириш зарурлигини тақазо этади Унутмаслигимиз керакки, оила тинч бўлса, маҳалла, бутун жамият, юртимиз тинч бўлади. Одамлар бахтли ва фаровон ҳаёт кечиради.
Халқимиз учун оила азал-азалдан ёш авлод қалбида миллий анъаналар қарор топтириладиган, фарзандлар ҳар жиҳатдан тўкис камолга етадиган мустаҳкам қўрғон ҳисобланади. Яъни ҳамиша оилага жамиятнинг энг муҳим бўғини сифатида қаралади.
Бугун маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Амиробод МФЙ ходимлари саъи-ҳаракатлари эвазига ажрим ёққасига келиб қолган оила сақланиб қолди. Ушбу оила айрим тушунмовчиликлар туфайли ажралиб кетишига оз қолди. Мутассадиларнинг ўз вақтида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида бир оиланинг ришталари янада мустаҳкамланди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi