Участка сайлов комиссиялари масъуллигига номзодлар учун семинар-тренинг
2021-06-07 17:09:27 585
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни намунали ташкил этиш мақсадида Риштон туманида семинар-тренинг машғулотлари бошланди.
Унда участка сайлов комиссияси раиси, ўринбосар ва котибликка номзодлар иштирок этишмоқда.
Семинар-тренингда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари”, “Маҳаллий кузатувчилар ва ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов комиссиялари”, “Сайлов жараёнларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари” мавзусида маърузалар тингланмоқда.
Ўқув семинарининг бугунги биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Юсуфжон Камолов, Риштон тумани ҳокимининг маслаҳатчаси Равшан Саидовлар иштирок этишди.
Робахон Маҳмудова иштирокчиларга юртимизда сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ва шаффоф ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ва сайлов тизими ҳақида яна бир бор маълумот берди.
Гуруҳларга бўлинган холда ўн икки кун давом этадиган семинар-тренинг замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол усуллар асосида ўтказилаётган бўлиб, сайловга оид савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар иштирокчиларда қизиқиш уйғотмоқда.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi