ВАТАН ТАҚДИРИ - МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА

×

 2021-06-05 10:01:55    663

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 4 июнь куни Риштон туманидаги Мудофага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилотида ёшларнинг барча қатламларини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мамлакатда ёшларга оид олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтириш, уларда ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар тренингда туман Адлия бўлими мутахассиси А. Нурматов, туман ИИБ булими ходими Д. Мамажонов, Мудофага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти раҳбари Н. Амиров, Ёшлар ишлари  агентлиги Риштон тумани бўлими бошлиғи М. Алижонов билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур семинар тренингда уюшмаган ёшлардан иборат жами 126 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Ушбу тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси борасидаги билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, уларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, шунингдек ижтимоий фаоллигини ошириш асосий мақсад қилиб олинган.

Тадбирда сайлов-2021, “Ёшлар дафтари”, шахсий бизнес, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, меҳнат ҳуқуқи каби мавзулар ҳақида тушунтиришлар берилди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab