Риштон туман ҳокими С. Солиевнинг 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами муносабати билан болаларга ТАБРИГИ

 2021-06-01 05:24:25    46

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

Ўзбек халқи азал-азалдан болажон халқлардан ҳисобланиб, ўз фарзандининг ёрқин келажаги учун жонини ҳам аямаслиги барчамизга маълум. Шунинг исботи сифатида юртимизда бир қатор байрамлар, анъаналар болажонлар қувончи учун ташкил этилади.

Хоҳ спорт соҳасида бўлсин, хоҳ маданият соҳасида бўлсин, жажжи болажонлар ўзларининг ширин тиллари, мурғак қалби билан ўз ижодлари орқали намоён этиб келишмоқда.

Жонажон юртимизда келажагимиз эгаларининг камолига ҳар жиҳатдан юксак эътибор қаратилиб, уларга беқиёс ғамхўрликлар кўрсатилиб келинмоқда.

1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" ана шундай эътиборнинг ёрқин ифодаси сифатида кенг нишонланади.

Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни унинг давомийлигини асраб авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун пойдевор демакдир.

Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор келажакда уларнинг ватанга садоқатли жисмонан ва манан баркамол бўлиб етишишида муҳим омил ҳисобланади.

Ҳозирги кунда юртимизда ва дунёда юз бераётган пандемияга қарамасдан болажонларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этилишига эришилди - десак муболаға бўлмайди.

 

Азиз дўстлар, болалар, ёш авлод!

Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин қалбдан муборакбод этаман. Ҳар биримиз учун энг ёрқин, энг покиза ва гўзал хотиралар бевосита болалик даври билан боғлиқ. Ушбу давр ҳар бирингиз учун бутун дунё чегарасиз, осмон эса чексиз кўринадиган бир даврдир, шунингдек, ушбу давр сиз мўжизаларга чин дилдан ишонадиган ва ҳар бир бошланадиган янги кундан завқланиб яшайдиган вақтингиздир. Вақт ўтгани сайин болалик билан боғлиқ ҳиссиётлар маълум маънода инсондан узоқлашиши мумкин, бироқ биз ҳаётимиз давомида болалик таассуротларини ҳар доим ич-ичимиздан ҳис қиламиз. Шу сабабли, ушбу байрам нафақат ёш авлод учун, балки ёш авлодни ҳар томонлама ва баркамол ривожланиши учун масъул бўлган шахслар учун ҳам аҳамиятлидир.

Ушбу байрам бизнинг болалар олдидаги масъулиятимизни янада ошириб, унинг яшаш, таълим олиш, дам олиш ва бўш вақтини унумли ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқларини таъминлаш, уларни турли хил жисмоний ва психологик зўравонликлардан, мажбурий меҳнатдан ҳимоя қилиш зарурлигини эслатиб туради. Зеро, бола ҳуқуқларини таъминлаш ва кафолатлаш инсонпарвар ва адолатли жамиятни шакллантириш учун зарур шарт-шароит сифатида намоён бўлади.

Бугунги жамиятимиз олдида турган асосий вазифа – фарзандларимизни ақлли, одобли, билимли қилиб тарбиялашдан иборатдир. Улар ишончли ҳимоя остида бўлишлари ва ўз ҳаётини муаккаммал даражада йўлга қўйишлари учун биз барча чора-тадбирларни амалга оширишимиз лозим. Юртимизда иқтидорли болалар жуда кўп. Азиз болаларим байрам муборак бўлсин, барча ишларингизга омад ва зафарлар, ҳаётингизга эса бахт, қувонч ва соғлик тилаб қоламан! Катталарнинг эътибори ва ғамхўрлиги, меҳри ва қайноқ тафти доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

Ёш авлоднинг соғлом, бахтли бўлиши, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан ривожланиши, шунингдек жамият учун фойдали инсон бўлиб вояга етишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

 



<< Avgust 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab