ТАДБИРКОРЛАР ШАЪНИГА ДОҒ ТУШИРМАНГ!

 2021-05-29 05:59:41    95

PDF yuklash
Chop etish


Фейсбук ижтимоий тармоғида “Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокими Солиев Субҳонжон ва Бекмирзаева Муқаддасхон уят силарга бир ногирон яна биринчи гуруҳ ногиронлиги бор боланинг онасини хор килябсилар, тадбиркорлик фаолиятига халакит бериб” деб номланган видео мурожаатга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан тадбиркорлар учун кўплаб имтиёзлар яратиб берилмоқда. Албатта бу имтиёзлардан самарали фойдаланиб, халқ фаровонлиги йўлида ҳалол меҳнат қилаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Улар бугун чин маънода халқнинг меҳрини қозонишган. Аммо гуруч кўрмаксиз бўлмагани каби, тадбиркорликни ниқоб қилиб, фақат фисқу-фасод гапларни гапириб, ўз манафаати йўлида ҳеч нарсадан тап тормайдилар ҳам орамизда борлигини инкор этиб бўлмайди. Бундайларни халқ орасида ношукрлар деб ҳам аташади.

Ана шундай номга сазовор бўлганлардан бири – Риштон тумани Минор МФЙда яшовчи Дилдора Воҳидовадир. Бу аёлни туманимизда жуда яхши билишади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида, Риштон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туман ҳокимининг 2019 йил 13 майдаги “Риштон тумани худудидан ўтувчи 4р-112 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўли хамда ушбу автомобиль йўли билан туташ бўлган туман марказидаги барча автомобиль йўлари ёқасида жойлашган турар-жой ва нотурар жойларни, ижтимоий соха объектларини шаҳарсозлик талаблари асосида қайта қуришга рухсат бериш тўғрисида”ги 2852-сонли қарори қабул қилинган.

Туман ҳокимининг мазкур қарорга асосан туман марказида жойлашган “Деҳқон бозори” МЧЖ худудида жойлашган 109 та тадбиркорлик субъектларига қарашли савдо дўконлари бузилган.

    Ушбу дўконлар орасида Д. Воҳидова, тегишли “Деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган савдо дўконлари ҳам бузилишга тушган ва ушбу савдо дўконлари белгиланган тартибда етказилган зарарни аниқлаш мақсадида мустақил баҳоловчи томонидан баҳоланган.

   Хусусий тадбиркор Д. Воҳидовага тегишли савдо дўкони “Барака Бизнес Баҳо” МЧЖнинг 2020 йил 21 январь кунги  17/2-сонли ҳисоботига асосан 35 665 184 (ўттиз беш миллион олти юз олтмиш беш минг бир юз саксон тўрт) сўмга баҳоланган ва тўлиқ суммалар тўлаб берилган. Бундан ташқари, унинг дўкон қурилиши учун “Деҳқон бозори”дан ер ажратиб бериш борасидаги мурожаати ҳам ижобий ҳал этилган.

Шундай бўлса-да, Д. Воҳидова ҳамон турли баҳоналар билан дўкон қурилишини пайсалга солмоқда. Қолаверса, ўзининг ногирон фарзандидан фойдаланиб келмоқда. Ахир ҳамма нарсада ҳам меъёр бўлиш керак-ку? Қачонгача биз ана шундай ношукр бандаларга ён босиб кетаверамиз. Қачонгча, шунинг овози чиқмаса бўлди, деб уларнинг талабларини бажараверамиз. Шу ерда бир ҳақиқатни ҳам тан олиш жоиз деб биламиз. Мурожаатчи ҳар доим ҳам ҳақ бўлиб чиқмаслигини унутмаслигимиз лозим. Яна бир гап, ҳозир Д. Воҳидованинг қўлида уни тадбиркор эканлигини тасдиқловчи бирор ҳужжат бормикан?  Агар у тадбиркор бўлса, рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлаб фаолият юритиши керак эмасми? Ушбу фуқаро сўнгги йилларда тадбиркор сифатида фаолият юритаётгани йўқ. Солиқ ҳам тўламайди? Шундай экан уни тадбиркор деб аташ қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

Бундан ташқари, унинг қўлида ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат мавжуд. Унда ерни ҳеч ким тортиб олмоқчи ҳам эмас. Фақат бозорчилар билан келишмовчиликлар сабабли унинг муаммоси ҳал бўлмаяпти. Қолган тадбиркорларнинг ҳам ҳуқуқи борлигини унутмаслик лозим.

Яқинда Халқпарвар кенгаши раиси, туман кенгаши депутати  Баходиржон Эрматов  билан биргаликда бозор ҳудудини тартибга солиш ишлари олиб борилди ва бозордаги ҳолат тартибга келтирилганди. Воҳидова эса қурилиш ишларини бошлаш ўрнига, бошқаларга халақит бериш билан овора.

 Айтганча, Д. Воҳидова темир дафтар рўйхатига киритилганлиги ва унга доимий ёрдам бериб келинаётганлиги ва  унинг Миллийбанкдаги омонат ҳисоб рақамига  41 миллион сўм, (21 млн сўми вилоят маънавият ва маърифат  бўлими хисобидан, 20 млн сўми хомийлик маблағлари) пул ўтказиб берилганини таъкидлаш жоиз. 

  Шунчалик ёрдам кўрсатилганига қарамай, менга ҳеч ким кўмаклашмаяпти деган инсонни нима деб аташ мумкин бу энди ўзингиз ҳавола.



<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab