ФЕСТИВАЛ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-05-26 14:29:00    481

PDF yuklash
Chop etish


Бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмуни, у билан оилалар гўзал, қалбимизнинг ажралмас қисми. Боланинг битта табассуми орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли. Фарзанд камолоти, унинг таълим олиши, комил инсон бўлиб вояга етиши мамлакат келажаги, унинг тараққиёти билан бевосита боғлиқ. Юртимизда ёш авлодга хатто, туғилгандан бошлаб эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир.Халқимизга хос маънавий қадриятлардан бири ҳам болажонликдир. Ҳаммамиз, фарзандимизни кўз қорачиғидек авайлаб-асраб камолга етказамиз, болам деб яшайдиган халқимиз. Дуога қўл очганимизда ҳам фарзандларимизни камолини кўриб юришимизни яратгандан сўраймиз. Ахир, ота-она учун фарзанд камолини кўришдек бахт бўлмаса керак.Бугун Риштон туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман маданият бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш туман бўлими ва Давлат Мактабгача таълим ташкилотлари  ҳамколигида марказий истироҳат боғида  Беш ташаббус доирасида  “Болаларга беринг дуёни” шиори остидаги фестиваль бўлиб ўтди. Фестиваль доирасида болажонлар томонидан тайёрланган кўргазмалар, спорт ўйинлари намойиш этилди. Эртамиз эгаларига кўрсатилаётган бундай эътибор келажакда уларнинг Ватанига садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишида муҳим омил ҳисобланади. Зеро, фарзандлари билимли ва интелектуал салоҳияти юқори бўлган давлат қудрати, юксалиб бораверади.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab