Оқ йўл сизга битирувчилар

 2021-05-25 19:34:13    724

PDF yuklash
Chop etish



  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг умумий ўрта таълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилини якунланаётгани муносабати билан битирувчиларга йўллаган табриги барча қатори мени ҳам тўлқинлантириб юборди. Чиндан ҳам қисқа муддатда мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим тизимида муҳим ўзгаришлар амалга оширилиб, ўз олдимизга улкан мақсадларни қўйиб, уларга эришишнинг энг муҳим омили сифатида таълим-тарбия соҳасига жуда катта аҳамият берилаётган биз ўқитувчиларга катта масъулият юклади. Албатта бу имкониятлардан ҳаммамиз унумли фойдаланмоғимиз лозим.   Президентимиз томонидан илгари сурилган “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган шиор асосида мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланди, десак муболаға бўлмайди. Шунингдек, бугунги кунда бутун юртимизни қамраб олган беш муҳим ташаббус доирасида ҳам ёшларимизнинг етук инсонлар бўлиб камол топишлари учун кўп ишлар қилинмоқда, янги иқтидорлар кашф этилмоқда.   Ҳозирги кунда ёшларимиз учун бир вақтнинг ўзида 5 тагача олий таълим муассасасида танловларда иштирок этиш имконияти яратилганлиги бунга яна бир бор яққол мисол бўла олади.Бугунги унутилмас дамларда янги ҳаёт остонасида туриб, келажак режаларини тузар экансиз, олдингизда катта имкониятлар ва масъулиятли вазифалар турганини барчангиз яхши англайсизлар деган умиддаман.Азиз ўқувчиларим, сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатганингиз билан самимий табриклайман. Олийгоҳнинг бирида аълочи талабаси бўлиб,  бир неча йиллардан сўнг юртимиз учун муносиб кадр сифатида хизмат қилишингизда муваффақиятлар тилаб қоламан. Биз, мактабимиз педагог жамоаси, сизларга мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамларингиз доим ютуқ ва ғалабалар сари  олиб боришига ишонади.           М. Махсудова, Риштон тумани 26-мактаб ўқитувчиси


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab