ЯНА 92 НАФАР ЁШЛАР ДОИМИЙ ДАРОМАД МАНБАИГА ЭГА БЎЛДИ
2021-05-17 21:39:27 972
Бугун Риштон туманида истиқомат қилувчи ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 92 нафар ёшлар учун доимий даромад манбалари яратиб берилди. Бунда уларнинг қизиқиши, имконияти ва иқтидори алоҳида эътиборга олинди.
Жумладан:
36 нафар ёшларга тикув машинаси;
16 нафар ёшларга қора металларга ишлов беришга мўлжалланган махсус техник воситалар ҳамда пайвандлаш аппарати;
20 нафар ёшларга боғ қаторорасига ишлов берувчи махсус техника;
7 нафар ёшларга пишириқ печлари.
8 нафар ёшларга велосипед ва боғларга кимёвий ишлов бериш ускунаси.
5 нафар ёшларга сартарошлик анжомлари.
Шунингдек, 9 нафар «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларининг ўқиш учун шартномаси тўлаб берилади.
“Халқаро кулолчилик маркази”да бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими С. Солиев, туман сектор раҳбрлари, туман ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон Республикаси халқ қабулхонаси туман бўлими, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi