РИШТОНДА ЯНГИ ТЎЙХОНАНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-05-14 17:58:34    64

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларни тубдан янгилаш ва модернизация қилиш бўйича ҳар куни, ҳар соатда, ҳар дақиқада тинимсиз изланишлар, саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бирор-бир йўналиш ёки тармоқ йўқки, халқимиз ҳаётини яхшилашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар кириб бормаган, унинг мазмунини ўзгартирмаган бўлса.

Кейинги йилларда янги Ўзбекистоннинг янги қиёфасини, халқимизнинг том маънодаги замонавий тарихини барпо этиш йўлида улкан марралар олинди. Натижада инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, саноатга юқори технологияларни жорий этиш, қулай инвестициявий муҳитни яратиш йўлида янги-янги имкониятлар пайдо бўлмоқда. Буни коронавирус пандемиясига қарамай, мамлакатимиз ҳудудларида барпо этилаётган йирик лойиҳалар, улкан саноат қувватлари, тадбиркорлар томонидан барпо этилаёган янги объектлар мисолида яққол кўришимиз мумкин.   

Мана шундай бунёдкорлик ишлари Риштон туманида ҳам кенг кўламда олиб борилмоқда. Бугунги кун Риштон тарихига яна бир иншоотнинг ишга туширилган кун сифатида муҳрланадиган бўлди. Оқер МФЙда “Водий” тўйхонаси фойдаланишга топширилди. Тўйхонанинг очилиш маросими чинакам байрамга айланди. Унда туман ҳокимлиги вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этишди.

 

– Сизларни ушбу ажойиб воқеа, замонавий тўйхонанинг очилиши билан табриклайман, дейди очилиш маросимида сўзга чиққан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, Риштонимиз фахри бўлган Т. Абдраҳмонов. - Туманимиз аҳолисининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Риштонда янги-янги замонавий иншоотлар ишга туширилмоқда. Туманимиз кундан-кунга гўзаллашиб бормоқда. Бугун Риштон тумани тарихидаги яна бир қувончли воқеага гувоҳ бўлиб турибмиз.

 

Умуман олганда туманимизда уй-жойлар, боғчалар, мактаблар, маиший хизмат объектлари қурилиши жаддалик билан давом этмоқда. Бундан туманимиз аҳолиси жуда хурсанд.



<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab