ИПАК ҚУРТИ ПАРВАРИШИГА БАҒИШЛАГАН СЕМИНАР

×

 2021-05-12 17:06:24    34

PDF yuklash
Chop etish



Баҳор ойининг дастлабки кунлариданоқ қишлоқ аҳолисининг ҳаёти анчагина жонланиб қолди. Томорқаларда, шу билан бирга, далаларимизда экин-текин ишлари қизғин паллага кирди. Бобо деҳқонларимиз ўз ерларидан самарали фойдаланиб, ундан мўл ҳосил олиш учун бор куч-ғайратларини ишга солмоқдалар.

Айни кунларда қишлоқ аҳолисида ўз оиласини моддий манфаатдорлигини ошириш учун яна бир масъулиятли палла, яъни ипак қурти боқиш ва ундан мўл ҳосил олиб, оилавий даромадини ошириш имкониятига эга бўлди.

Халқимиз пиллачилик билан азалдан шуғулланиб келади. Бугун ҳам юртимизда ипак қурти боқиш ҳадисини пухта ўзлаштирган оилалар кўп.

Ўзбекистон — ипакчилик соҳасида бой тажриба, юксак салоҳиятга эга мамлакат. ЮНЕСКО томонидан ўзбек шойи матолари — атлас ва адрас тайёрлашнинг қадимий технологияси номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш рўйхатига киритилгани бунинг амалий тасдиғи, дунё ҳамжамиятининг юксак эътирофидир. 

Шу ўринда яна бир муҳим омилни алоҳида таъкидлаш жоиз. У ҳам бўлса, пиллачилларнинг моддий манфаатдорлиги оширилиб, ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатилаётганидир. Гап шундаки, уй шароитида пилла етиштирган фуқаролар даромад солиғидан озод қилиниб, уларнинг бир мавсум ишлаган даврлари пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтиши ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлангани пиллачилик билан шуғулланиб келаётган опа-сингилларимиз учун жуда катта рағбат бўлди. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юртимизда давом этаётган синовли кунлардан самарали фойдаланиш, айниқса, қишлоқ аҳолисининг жуда кўп қисми ҳозирги кунда ишсизлигини инобатга олсак, ипак қурти боқиш айни кунларда қўшимча даромад олишнинг энг қулай манбаи бўлади десак, асло муболаға бўлмайди.

Бугун Риштон туманида ипак қурти парваришига бағишлаган семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида пиллачиликдаги муҳим жиҳатлар ҳақида сўз борди. Пиллачилик тажрибалари билан ўртоқлашилди.



<< Iyun 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab