МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2021-05-11 17:12:31 739
2021- йилнинг 11 май куни 30-мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Р. Исаев мактаб кутубхона мудираси М.Маматовалар 8-11 синф ўқувчилари иштирокида “Мен севган адиб” шиори остида маънавий- маърифий тадбир ўтказилди. Ўтказилган тадбирда маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлими бош мутахасислари Аҳроржон Хайдаров, Козимжон Тўхтасинов меҳмон сифатида ташриф буюришди. Ташриф буюрган меҳмонлардан Аҳроржон Ҳайдаров, ўқувчи ёшларга мухтарам Президентимиз ташаббуслари билан жорий қилинган 5-муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши - “Ёшлар маънавиятини юксалтириш китобхонликни кенг тарғиб қилиш” бўйича бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги “Ёш китобхон” танловлари ўтказилаётганлиги, танловда ғолиб бўлган ёшларга Президентимиз томонидан машиналар совға қилинаётганлигини таъкидлаб ўтди. Тадбирнинг яна бир иштирокчиси Козимжон Тўхтасинов юқоридаги фикрларга кўшимча қилиб “Китоб-барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл идрокини, илму донишнинг асоси, ҳаётни ўргатувчи мураббий” эканлиги, қолаверса китоб ўқишдан тўхтаган инсон фикрлашдан ҳам тўхташини айтиб, ўқувчиларга доимо китоб билан ҳамнафас бўлишларини, китобга ошно тутинишларини унга меҳр қуйишларини таъкидлади . Тадбир давомида ўқувчилар ўзларининг севимли адиблари ва уларнинг ёзган асарлари хақида фикр мулохазаларини баён қилиб ўтишди. Тадбир сўнгида ташриф буюрган мехмонлар кутубхона фондига ўқувчи ёшларига хос бўлган бадиий адабиётларни совға қилишди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi