Сайёр қабул: Муаммонинг катта-кичиги бўлмайди, гап унга муносабат, ечимида

×

 2021-05-08 05:56:52    561

PDF yuklash
Chop etish


Кейинги тўрт йил ичида мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг самарали механизми яратилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг виртуал қабулхонаси ишга туширилганлиги, вилоят, шаҳар ва туманларда Президент Халқ қабулхоналари фаолиятининг изчил йўлга қўйилганлиги аҳоли кундалик турмуши, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, хизмат соҳаси, тадбиркорлик ривожидаги муаммо ҳамда камчиликларга барҳам бериш орқали тараққиётни жадаллаштиришга хизмат қилмоқда. Айни жараёнда жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳам халқ ичига кириб бориш, унинг ташвиш ва муаммоларини чуқур ўрганган ҳолда тегишли идора ва ташкилотлар билан бамаслаҳат ҳал этишнинг натижадор воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Бундан ташқари, сайёр қабуллар одамларнинг сиёсий ва ижтимоий қарашлари ўзгариб бораётганлиги, чунончи, кўпчилик шахсий муаммолар билан ўралашиб қолмай жамият, кўпчилик манфаатини кўзлаган масалаларни ўртага ташлаётгани, тараққиётга хизмат қилувчи таклиф ва мулоҳазаларни кўтариб чиқаётганлигини кўрсатмоқда.

Кеча Риштон тумани Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи М.Қодиров иштирокида Анҳор Бўйи МФЙда яшовчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқаролар пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинланиши ва тўланиши юзасидан мурожаат қилишди ва саволларига тўлиқ жавоб олишди.



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab