СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-05-06 05:37:01    85

PDF yuklash
Chop etish


Мамалакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни  ва суд тизимига оид ислоҳотларни амалга ошириш суд идораларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур вазифани амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қаторида вилоят ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳам муҳим роль ўйнайди.

2020 йиль 15 декабрда тасдиқланган Фарғона вилоятининг фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судлари ҳамда Фарғона вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморондумнинг ҳудудлардаги ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туманида 2021 йил 5 май куни Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О. Ҳасанов ҳамда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила ва хотин қизлар бўйича ўринбосарлари иштирокида “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.

Семинар машғулотида оила жамиятнинг муқаддаси даргоҳи ҳисобланиши, уни асраб авайлаш ҳар бир оила аъзосининг айниқса эр ва хотиннинг асосий вазифаси эканлигига эътибор қаратилди. Шунингдек, ота-онанинг ўрни, эр ва хотин муносабатлари, фарзандлар тарбияси муҳим эканлиги ҳақида гапириб ўтилди.

Семинар машғулоти савол жавобларга бой бўлиб, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила ва хотин қизлар бўйича ўринбосарлари ўз амалиётида дуч келадиган муаммоли ҳолатлар юзасидан саволлар беришди. Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О. Ҳасанов муаммоли ҳолатлар юзасидан берилган саволлар бўйича асослантирилган жавоблар берди.

Семинар машғулоти якунида Фарғона вилоят суди томонидан тайёрланган “Никоҳ ва оила – Конституция ва қонунларимиз ҳимоясида”   ҳамда “Фуқаролик ишлари бўйича судларга суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризани топшириш тартиби” ҳақидаги 30 дан ортиқ буклетлар тарқатилди.

Шу билан бирга Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О. Ҳасанов 2021 йил 30 март куни қабул қилинган (ЎРҚ-679-сонли) Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳиятини семинар иштирокичиларига тушунтирди.

Келгусида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари билан судлар ўртасида бу каби тадбирларни доимий ўтказиш белгилаб олинди.



<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab