9 май хотира ва қадрлаш куни олдидан

×

 2021-05-04 17:08:43    661

PDF yuklash
Chop etish


Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Бинобарин, хотира бу – унутмаслик, деганидир. Шунинг билан бирга, хотира – тириклик чашмасидир. Ундан имон-эътиқод билан сув ичганлар авлоди қудратли ва салоҳиятли бўлади.
Акрамовлар оиласи 4 май кунини оила даврасида катта хурсандчилик билан қарши олишар эди. Шу куни таълим соҳасида кўп йиллар давомида фаолият олиб борган устоз М. Акрамовнинг туғилган куни билан кўплаб шогирдлар, опа-сингиллар самимий табриклашар эди.
Бугун эса ушбу кунлар армонга айланди, ҳаёт бўлганларида 65 ёшни қарши олган бўлар эдилар. Устознинг хотираси қалбларда мангу яшайди.
Бугун 26-умумий ўрта таълим мактаби жамаоси ўзининг фидокорона меҳнатлари билан барчанинг қалбидан жой олган Музаффархон Акрамовни ёдга олишди.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 93 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab