СЕССИЯ УЧ МАСАЛАГА БАҒИШЛАНДИ
2021-05-03 21:05:39 611
Бугун Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг 25-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Вилоят ва туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, масалага дахлдор ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари ииштирок этишди. Сессияни туман ҳоким, туман Кенгаши раиси С. Солиев очди ва олиб борди. Сессия кун тартибида 3 та масала кўриб чиқилди. 1-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сон қарори ижроси бўйича туманимиз ҳудудида дастурга киритлган “Ёйилма” ва “Янгийўл” маҳаллаларида амалга ошириладиган ишлар учун талаб этиладиган маблағларни ҳимоя қилиш.2-масала: Риштон тумани бдюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш 3-масала: “Темир Дафтар” рўйхатида турган 112 та оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 196 млн сумга хонаки товуқ олиб бериш орқали доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш эвазига “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш. Кун тартибидаги масалалар юзасидан молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари буйича туман ҳокими 1-ўринбосари А.Мустафоқуловнинг ахбороти тингади. Сессияда депутатлар томонидан масалалар юзасидан қизғин муҳокама бўлиб ўтди. Шу билан туман кенгашининг 25-сессияи якунига етди. Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi