ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ ҲИСОБОТИ ТИНГЛАНДИ
2021-05-01 15:50:59 723
Вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.К.Нарбаева иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган йиғилишда Риштон тумани ҳокимлиги студиясидан туман ҳокими С. Солиев ва ҳокимнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва Кенгаш котибияти мудири ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқдалар.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 12-17 апрель кунлари Фарғона вилояти аҳолиси билан бевосита мулоқот олиб бориш орқали уларни ўйлантираётган муаммолар, айниқса, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар билан секторлар кесимида “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида олиб борилаётган ишларни ўрганиш натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.К.Нарбаеванинг Фарғона вилоятига ташрифи якунлари муҳокама этилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi