ЎҚУВЧИ ЁШЛАР СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ НИГОҲИДА...

×

 2021-04-30 20:03:03    633

PDF yuklash
Chop etish


Китоб – умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ.

Шу боис азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илм-у одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда ахборот оламининг аҳамияти тобора кучайиб бораётгани кундек равшан. Мазкур оламда инсоният тарихининг барча билимлари жамланган. Электрон кутубхона-ахборот оламининг ажойиб имкониятларидан биридир. Бу кутубхонанинг электрон шакли. Кутубхона деганда, одатда, кўплаб китоблар териб қўйилган, узун, катта жавонлар жойлашган хоналар кўз олдимизга келади. Электрон кутубхонада жавонлар вазифасини жилдлар, китоблар вазифасини эса Интернет саҳифалари бажаради. Бу кутубхонадан фойдаланиш жуда қулай. Таълим ва фан соҳасида тобора аҳамияти ортиб бораётган, жаҳон билим омборининг асосига айланаётган электрон кутубхоналар бугунги кун талабига чин маънода жавоб бера олади.

Юртимиз келажаги бўлган ёш авлоднинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ҳаётда ўз ўрнини топиши, истеъдод, қобилият ва иқтидорини ривожлантириши, намоён этиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилаётган имкониятлардан бизнинг ўқувчи ёшлар ҳам доимгидек четда қолмайди. Умумий ўрта таълим муассасаларида китобхонликни янада кенг тарғиб қилиш мақсадида Риштон туман прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Ш. Турдалиев ташаббуси, қўллаб-қувватлаши билан тумандаги барча мактаблар, 35665 нафар ўқувчи ёшлар электрон адабиётлар ҳақида маълумот берувчи баннер билан таъминланди. Энди ўқувчилар ўзларини қизиқтирган китобларнинг электрон вариантини штрих коди орқали топиш имконига эга бўлдилар. 

 

Туманимиздаги барча таълим муассасаларидаги устозлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари номидан шундай савобли ишга бош бўлган инсонларга, хусусан, туман прокурори Ш. Турдалиевга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Зеро, бугун таълимга сарфланган ҳар қанча сармоя порлоқ келажак учун сарфланган сармоядир. 



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab