ДУТИРДА ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ ИШГА ТУШДИ

×

 2021-04-30 15:54:26    509

PDF yuklash
Chop etish



Риштон тумани 1-сектор ҳудудидаги Дутир МФЙ фуқаролар учун бугун ўзига хос кун бўлди. Ушбу маҳаллада "Дутир” оилавий шифокорлик пункти ўз ишини бошлади. Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган муассаса ҳудуддаги Дутир ва Т. Аҳмедов маҳаллаларида яшовчи етти мингдан ортиқ аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатади.Шифо масканининг очилиш маросимида туман ҳокими С. Солиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири С. Додобоев, туман ҳокими ўринбосарлари, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У. Мамадалиев ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди. Маросимда сўзга чиққан туман ҳокими мамлакатимизда амалга оширилган соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар натижасида шифо масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш каби муҳим ишлар устувор вазифа қилиб белгилангани алоҳида таъкидлаб, соҳада амалга оширилаётган бу қулайлик ва афзалликлар шифокорларнинг ишини бир қадар енгиллаштириш билан бирга, беморларнинг саломатлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги айтиб ўтди. "Дутир” оилавий шифокорлик пунктини таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 240 миллион сўм миқдорида пул сарфланди. Айтиш жоизки, сўнгги йилларда бир неча километр узоқликдаги шифокорлик пункитига бориб даволанаётган мазкур маҳаллалар аҳолиси учун мазкур шифо масканининг ишга тушиши қувончли бўлди. 


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab