“ПРОКУРОР КУБОГИ” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2021-04-28 14:15:04    534

PDF yuklash
Chop etish


Жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, айниқса,  ёшлар орасида, маҳалла, олис қишлоқ – овулларда истиқомат қилаётган аҳоли орасида спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш, истеъдодли спортчи-ёшларни эрта аниқлаш  мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Риштон туманида ҳам спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Риштон туманида ҳам мазкур жараёнларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, бугун тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида кураш бўйича “Прокурор Кубоги” мусобақаси ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ- 6099- Фармони, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг "Кураш" миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4881-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мусобақада истеъдодли ёш спортчилар куч синашишди.Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда иштирок этган туман ҳокими С. Солиев, туман прокурори Ш. Турдиалиев, туман ИИБ бошлиғи З. Ғофуров ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ҳ. Абдуқодировлар кучли учликдан жой олган полвонларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ва қимматбаҳо совғаларни топширишди. 


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab