РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-04-27 18:46:42    590

PDF yuklash
Chop etish


Тасдиқланган режа-графикка асосан бугун, 27 апрель куни Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон тумани Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабулда ҳоким ўринбосарлари ҳамда корхона ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Қабулда жараёнида 50 нафар фуқаролар иштирок этиб, 36 та масала қайд этилди. Хусусан, уй-жой, электр энергияси, моддий ёрдам, доимий иш билан таъминлаш ва бошқа йўналишда муаммоли масалалар фуқаролар томонидан билдирилди.

Қабул жараёнида 1 нафар фуқаронинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди. Чиннигарон МФЙда яшовчи фуқаро Дилором Норматова иш сураб мурожаат этганди. Унинг мурожаати ижобий ҳал этилди.  Туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан унга туман Архивидан иш таклиф этилди. Дилором Норматова ушбу таклифни қабул қилиб, у ерда ишлаш истагини билдирди.

32 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 3 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганиш талаб этганлиги боис жараёнда қолди ва туман ҳокими томонидан назорат остига олинди.

Фуқароларнинг мурожаатларини қонун доирасида ижобий ҳал этиш мақсадида тегишлилиги бўйича корхона ташкилот раҳбарларига топшириқ берилиб, муддат белгиланди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab