Имконияти чекланганлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди

×

 2021-04-27 17:11:04    762

PDF yuklash
Chop etish


Ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахсларга аввалдан юртимизда жамиятнинг ажралмас бир қисми сифатида эътибор қаратиб келинади. Айниқса, сўнгги йилларда республикамизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларннинг спорт билан шуғулланишлари учун кўмак бериш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

Юртбошимизнинг “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳа ривожига янги суръат бағишлади, десак муболаға бўлмайди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Риштон туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар (имконияти чекланган ёшлар) ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича Ёшлар ишлари агентлиги кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 17-20, 21-25, 26-30) ёшдаги иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Бу каби мусобақалар юртимизда жисмоний имконияти чекланганлар ўртасида ҳам шахматни янада оммалаштиришга ҳамда иқтидорларни аниқлашга хизмат қилади.

Мусобақа якунида ғолиблар мусобақа ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди.  



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab