ТАРҒИБОТЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2021-04-22 16:05:41    633

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармони, жорий йилнинг 19 январь кунги Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг видеоселектор тарзида ўтказилган мажлисининг 3-баёни ҳамда 26 мартдаги ПҚ-5040-сонли “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Риштон туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам “Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” лавозими жорий этилди.

Мазкур лавозимга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат маркази Риштон тумани бўлинмаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ суҳбатидан ўтган ҳолда, ҳудудда етишиб чиққан таниқли ёзувчи-шоирлар, журналистлар ва ижодкор ўқитувчилар номзодлари илгари сурилди.

Бир неча кун олдин туман халқ таълими бўлимида номзодлар билан суҳбат ташкилланиб, унда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Дилором Додобоева, халқ таълими бўлими мудири Инобатхон Мирзараҳимова ҳамда Маънавият ва маърифат маркази Риштон тумани бўлинмаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ вакиллари қатнашган эдилар.

Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими,  Маънавият ва маърифат кенгаши раиси С.Солиев,  туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари, фахрий нуронийлар, ёзувчилар, шоирлар, журналистлар ҳамда туман ХТБ тасарруфидаги барча таълим муассасалари директорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26-март ПҚ-5040-қарори асосида барча таълим муассасаларига бириктирилган маънавий-маданий масалалар  тарғиботчилари иштирокида маънавий-маданий учрашув ўтказилди.

Учрашувда сўз олган туман ҳокими юқорида санаб ўтилган меъёрий ҳужжатларнинг ижтимоий аҳамияти: ёш авлод таълим-тарбияси, улар истеъдоди ва қобилиятларини тўлақонли юзага чиқаришдаги роли хусусида батафсил тўхталиб ўтди. Зотан, таъкидланганидек, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, мактаб ўқитувчилари ва фаол ўқувчиларининг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказишга кўмаклашиш, турли хилдаги викториналар, мушоиралар, адабий кечалар, қизиқарли дарслар, китобхонлик ва шеърхонлик мусобақаларини ташкил этиш билан шуғулланадилар.

Учрашув давомида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Дилором Додобоева, таниқли ёзувчи, журналист Ҳамиджон Бурҳонов, таниқли шоир Ғулом Фатхиддин, халқаро журналист Баҳодирхон Элибоев, туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари З. Умаров лар ҳам сўзга чиқишди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab