“Водий овози” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

×

 2021-04-21 19:12:43    507

PDF yuklash
Chop etish



Риштон туман маданият бўлими томонидан “Водий овози” Республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни туман маданият бўлими бош мутахассиси Ш.Турсунов очиб, танлов шартлари белгиланган низом ҳақида тўлиқ маълумотларни  иштирокчиларга таништирди.

  Танловда  маданият марказлари 21, 24-БМСМлар, туман ХТБ га қарашли умумтаълим мактабларидан келган ўқувчи ёшлар иштирок этдилар. Тадбир давомида анъанавий ижро, эстрада, академик ижро йўналишларида 60 дан ортқ ёшлар ўз иқтидорларини намоён этдилар.

  Қизғин кечган тадбирда тумандаги 1-сектор ҳудудида жойлашган Доруломон МФЙда яшовчи анъанавий ижро йўналиши бўйича иштирок этган  Каттабекова Чаросхон 1-ўринни, 4- сектор ҳудудида жойлашган Бўжай МФЙда яшовчи анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича иштирок этган Валижонов Нуриллога 2-ўринни, 2-сектор ҳудудида жойлашган Мискин МФЙда яшовчи эстрада йўналиши бўйича иштирок этган Усмонова Малика 1-ўринни, Ўйрат МФЙ ҳудудида жойлашган 3- секторга қарашли 24-БМСМ қошидаги “Сарафроз” эстрада гурухига 1-ўринни, 4-сектор ҳудудида жойлашган Хўжа-илғор МФЙда яшовчи  академик ижро йўналишида Ўктамжонова Шахзодахонлар 1-ўринни қўлга киритиб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Туман босқичига ўтган ёшлар, туман ҳокимлиги томонидан ажратилган фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 95 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab