РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМИ СУФҲОНЖОН СОЛИЕВНИНГ ТУМАН АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ

 2021-04-18 10:41:02    501

PDF yuklash
Chop etish



Азиз тумандошлар!
“COVID-19” коронавируси пандемияси туфайли бутун дунё жамоатчилиги мураккаб даврни ўз бошидан кечирмоқда.Мамлакатимиз Президенти муҳтарам Ш.Мирзиёевнинг шахсан саъй-ҳаракатлари, Республика ҳукумати Махсус комиссиясининг амалга ошираётган чора-тадбирлари натижасида юртимиз аҳолисини ушбу вирус таъсиридан ҳимоялаш, соғлигини таъминлаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар тизимли йўлга қўйилган. Бу тўғрисида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кунлик маълумотлар ёритиб борилмоқда.Шу ўринда, тумандаги эпидемиологик ҳолат барчани қизиқтириши табиий. Айни кунда туман бўйича “COVID-19” коронавирус инфекциясига фуқаролардан таҳлиллар олинди. Коронавирус касаллигини олдини олиш мақсадида аҳолини босқичма-босқич эмлаш (вакцинация) тадбирлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунда туманда касаликка чалинган фуқаролар қайд қилинмаган бўлса-да, захира тариқасида шифо ўринлари тайёрланди. Ушбу масканлар барча тиббий жиҳозлар ва дори-воситалари билан таъминланган.Шошилинч ҳолатларда “СОVID-19”ни аниқлаш учун экспресс тест захираси яратилган.Туманимизда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик ҳолатни янада яхшилаш мақсадида бу борадаги фаолиятимизга жиддий эътибор қаратишни, тезкорлик ва узлуксизлик мунтазам таъминлаб борилмоқда.

Азиз тумандошлар!
Умуман олганда қанчалик мураккаб вазиятда бўлмайлик ҳаёт давом этаверади. Муҳтарам Президентимиз бот-бот таъкидлаганларидек, биз шундай шароитда яшаш ва ишлашга ўрганишимиз керак. Шундай экан, касалликка қарши курашиш билан бир вақтда аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун жуда қаттиқ меҳнат қилишимиз зарур. Биз ўзимизнинг олдимизга қўйган режаларимизни албатта уддалаймиз. Дуолар ижобат бўладиган ушбу муқаддас ойда барчангизга соғлик-саломатлик тилайман, санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишни яна бир бор таъкидлаб, ўтаман!
Ўзингиз ва оила аъзоларингиз асраб-авайланг!


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab