56 нафар ёшлар учун доимий даромад манбалари яратилди

×

 2021-04-17 06:09:55    506

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида истиқомат қилувчи ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 56 нафар ёшлар учун доимий даромад манбалари яратиб берилди. Бунда уларнинг қизиқиши, имконияти ва иқтидори алоҳида эътиборга олинди.
Жумладан:
30 нафар ёшларга тикув машинаси;
8 нафар ёшларга қора металларга ишлов беришга мўлжалланган махсус техник воситалар ҳамда пайвандлаш аппарати;
10 нафар ёшларга боғ қаторорасига ишлов берувчи махсус техника;
3 нафар ёшларга пишириқ печлари.
5 нафар ёшларга боғларга кимёвий ишлов бериш ускунаси.
4 нафар «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларининг ўқиш учун шартномаси тўлаб берилади.
Тадбирда туман ҳокимининг 1-ўринбосари Азизжон Мустафоқулов, ҳоким ўринбосари Зарифжон Умаров, Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўрибосари Турсунхўжа Абдураҳмонов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Ушбу тадбирни ташкил этишда Ёшлар ишлар Агентлиги ходимлари жонбозлик кўрсатишди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 92 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab