ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ ИШЧИ ГУРУҲИ РИШТОН ТУМАНИДА

×

 2021-04-16 06:03:30    486

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш мақсадида ҳудудларга чиққанида ҳақиқий аҳволни кўриб, ҳали қилинадиган ишларимиз кўплигини таъкидлаган эдилар. Шу боисдан ҳам Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи жойларга чиқиб, аҳволни ўрганиб, таҳлил қилмоқдалар.

Олий Мажлис Сенатининг Давлат бюджети ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Абдувоҳидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари Риштон туманида бўлишиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганишди.

***

Ўрганиш аввалида сенаторлар туман  ҳокимлиги мутасаддилари билан учрашиб, ишчи гуруҳининг режалари ва дафтарлар бўйича қилинган ишлар бўйича маълумот беришди.

***

Сенаторлар туман ҳокими С. Солиев бошлиқ сектор раҳбарлари билан тадбиркор аёл Муҳайё Ҳайдарованинг кулолчилик цехига ташриф буюришди ва бу ерда ишлаётган ёшлар ва хотин-қизлар билан суҳбатлашдилар.

**

Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи вакиллари 2-сектор ҳудудидаги Оқ томир чиқариш цехидаги ишлар жараёни ва уй музейи фаолияти билан ҳам танишишди.

Ташриф давомида музей эгаси Баҳром ака меҳмонлар чанқовуз чалиб берди.

***

Ишчи гуруҳи вакилларининг навбатдаги манзили 4-сектор ҳудудида жойлашган Меҳнатобод МФЙ бўлди. Бу ерда сенаторлар янги ташкил этилган “Аз Текс Софт” ишлаб чиқариш кооперативи фаолияти билан танишишди. Бу ерда 100 нафар “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тикувчилик сирларини ўрганиб бўлишгач, шу ернинг ўзида ишлаш имкониятига эга бўлишади.

***

Ишчи гуруҳ аъзолари шунингдек Меҳнатобод МФЙ биносида бўлиб, бу ерда “Маҳаллабай” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишишди. Мутасаддиларга маслаҳатлар беришди.

***

Ишчи гуруҳ аъзолари 1-сектор ҳудудидаги Янги йўл МФЙга ташриф буюришди. Ташриф давомида 37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида иштирок этишди. Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган фуқаро учун туман ҳокимлиги томонидан қуриб берилаётган уй билан танишишди.

***

Ишчи гуруҳ аъзолари шунингдек 1-сектор ҳудудидаги Янги йўл МФЙ биносида бўлиб, бу ерда “Маҳаллабай” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишишди. Мутасаддиларга маслаҳатлар беришди.

***

Ишчи гуруҳ аъзолари шунингдек 1-сектор ҳудудидаги Хуррамобод МФЙда бўлиб, бу ерда “Маҳаллабай” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишишди. Маҳалладаги спорт залда бўлаётган машғулотларни кузатишди. Тикувчилик курсларида таҳсил олаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашишди.

***

Ишчи гуруҳ аъзоларининг бугунги кундаги сўнгги ташрифи 3-сектор ҳудудидаги Қошқайрон МФЙда бўлиб, бу ерда “Маҳаллабай” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишишди. Маҳалладаги “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар хонадонига боришди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab