ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ДАҲБЕД МФЙ САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-04-11 07:41:34    620

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда фуқароларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек, уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг энг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади.Юртбошимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.Бу борада туман ҳокимлиги  ташаббуси билан халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усуллари кенг йўлга қўйилиб,  “ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати” принципи асосида аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишга қаратилган эзгу мақсад мужассам.Даҳбед маҳалласида  ташкил этилган  сайёр қабулда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликларнинг вакиллари аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиб, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.Сайёр қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилот ва идора вакиллари, маҳалла аҳолиси ҳамда ёшлари иштирок этди.Учрашув аввалида сўз олган туман ҳокими, бугун барча давлат идоралари Президентимиз таъбири билан айтганда “халқ хизматчилари”  ва халқимиз учун хизмат қилишга бурчли эканликлари ҳақида айтиб ўтди. – Шу боисдан ҳам бугун биз шу ердамиз, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга барча кучларни йўналтирганмиз, бугун бунга кучимиз ҳам имконимиз етарли. Учрашувда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ҳамда аҳоли томонидан банк кредити, уй-жой масаласи, болалар нафақаси, бандлик йўналишларидаги жами 10 тадан ортиқ мурожаатлар йўлланди. Мурожаатларнинг баъзилари шу жойнинг ўзи ҳал этилди.Қолган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот ва масъулларга топшириқлар берилди, ижроси назоратга олинди.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab