ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДАГИ НИКОҲ РИШТАСИНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

 2021-04-10 10:10:21    927

PDF yuklash
Chop etish



Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг дастлабки йиллардан бошлаб,оила институтини мустаҳкамлаш , нуфузини ошириш , эрта никоҳларни олдини  олиш, соғлом фарзандни дунёга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Оила бу инсон камолотида муҳим ўрин тутувчи маскан ҳисобланади, бу муқаддас гўшада инсон ҳар томонлама  ҳам жисмонан, ҳам маънан, ҳам ахлоқан тарбияланади. Ҳар бир оила алоҳида бир давлатдир, инсонлар ўзига ато этилган бахтни тўртдан уч қисмини оиладан, қолган бир қисмини эса бошқа омиллардан олар экан.

Оилани гўзал боғу бўстони десак, фарзандларни унинг қирмизи меваларига қиёс этгулик. Сўлим боғни, етилиб пишган неъматларни кўрганда кўз қувонади. Баҳри дилингиз очилади. Соғлом оила жамиятнинг мустаҳкам пойдевори. Маънавият, саломатлик нуқтаи назаридан айтсак, оила инсоният наслини пок сақловчи, шаъни ва одамийлигини таъминловчи асосий воситадир. Оила риштасининг асосида меҳр- муҳаббат туради.

Оила қуриш ўта нозиклик билан пухта ўйлаб бажариладиган вазифа! Зеро, Амир Темур бобомиз келин танлаш вазифасини давлат ишлари билан тенг қўйганлигини таъкидлаб ўтганлар. Келажакда бахтни қўлдан бой бермаслик, атрофдагиларга ва ўзига заҳмат етказмаслик учун оилани тўғри ўзанга қўйиш муҳимдир. Зеро, оила мустаҳкам бўлар экан жамият мустаҳкам, оила тинч экан жамият тинч бўлади.

Ҳозирги кунда баъзиларни яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлишга интилиши кузатилмоқда. Бунинг сабаби қариндош-уруғчиликни янада мустаҳкамлаш ва мол-мулкни бегоналар қўлига ўтиб кетишидан муҳофазалаш деб кўрсатилмоқда. Лекин, тиббиёт олами олимлари яқин қариндошлар билан оила қуришнинг салбий оқибатлари кўплигини таъкидлашади. Унинг асосий сабаби турли ирсий касалликларнинг кучайиб кетишидир. Унинг олдини олиш катта аҳамиятга эга. Энг асосийси қон янгиланади.

Мутухассисларнинг айтишича, яқин қариндошларнинг никоҳи етти авлоддан кейин ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатиши мумкин экан. Шунинг учун АҚШнинг айрим штатларида яқин қариндошлар ўртасдаги никоҳ қонунан таъқиқланган.

Ҳозирги кунда мамлакатимиздаги барча олий ўқув юртларида ва тиббий маслаҳатхоналарда, маҳаллаларда бу борада олиб борилаётган тушунтириш ишлари яхши йўлга қўйилганлигига қарамай, салбий ҳолатлар ҳамон тез-тез учраб турибди.

Юртимизда никоҳ муносабатларини мустаҳкамлаш, оилавий ҳаётда рўй берадиган салбий ходисаларнинг олдини  олишдан кўзланган мақсад ҳам соғлом оилани барпо этишдир.

Ватан оиладан бошланади, оила мустаҳкам экан ватанимиз гуллаб яшнайверади, фарзандларимиз  соғлом экан келажагимиз порлоқ бўлади.

Азиз ёшлар ва ота-оналар, огоҳ бўлинг фарзандлар саломатлигини кўзлаб иш қилинг!

Ҳ. Маматкулова,

Риштон туман ФХДЁ бўлими мудираси



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab