СЕССИЯДА ЕТТИТА МАСАЛА МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

 2021-04-10 05:11:54    508

PDF yuklash
Chop etish


Бугун олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг  навбатдаги   23-сессияси бўлиб ўтди.

Бугунги сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туманимиздан вилоят Кенгашига сайланган депутатлар,  сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг тегишли ўринбосарлари, масалага дахлдор бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари,   ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.  

Сессияни туман ҳокими, туман кенгаши раиси С. Солиев очди ва олиб борди.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси талабига асосан  8-“Дутир” сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати  Матмисаев Достонжон сессия котиби этиб сайланди.  

        Бугунги сессия муҳокамасига 7 та масала киритилди.

        1-масала:  2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичларини бажарилиши ҳамда 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман  Дастурини тасдиқлаш ҳақида

        2-масала: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раислигида 2020 йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра фаолияти “ўрта” ва “қониқарсиз” ва “яхши” баҳоланган туман, шаҳарларда кўрсаткичларни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги ҳақида

        3-масала: “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар  стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган Давлат дастури ижроси ҳақида

4-масала:  Ҳудудда янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш, мавжудларининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш ҳақида

5-масала:  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида

6-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сон қарори ижроси юзасидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳақида

7-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармони ижроси юзасидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирлар ҳақида

Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи   масалалар бўйича туман ҳокимининг – молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А. Мустафоқуловнинг ахбороти тинглади.

  Кун тартибидаги учинчи масала бўйича туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича  ўринбосари З. Умаровнинг ахбороти тинглади.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича туман ҳокимининг  - инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари ва бўлими бошлиғи А. Жўрабоевнинг ахбороти тинглади.

Кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича туман  ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б. Абдураҳмоновнинг ахбороти тинглади.

Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси бош мутахассиси Д. Ҳусановнинг ахбороти тинглади.

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ж. Матисломовнинг ахбороти тинглади.

Сессияда кун тартибидаги муҳокама этилган барча масалалар депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди ва улар фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг 23-сессиясида кўрилган барча масалалар бўйича қарор қабул қилиниб, депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab