ЁЙИЛМАДА ЯНГИ БОҒЧА ОЧИЛДИ

×

 2021-03-30 16:58:04    498

PDF yuklash
Chop etish


Риштон  туманида мактабгача таълим  ёшидаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жалб этиш, қамров сонини ошириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш 74 фоизни ташкил этмоқда.  Тумандаги 57-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими   Ёйилма  маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи инсонлир учун чин маънода байрамга айланди.  Ушбу мактабгача таълим ташкилоти 90  ўринга мўлжалланган бўлиб,  1.750.000.000 сўм маблағ ҳисобига  “Орзу таъмир қурилиш” МЧЖ томонидан янгитдан қуриб битказилди.  Ҳозирги кунда 30 га яқин фуқоролар иш билан таъминланди.   Мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди.  Очилиш тадбирида туман ҳокими С. Солиев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари З. Ғофуров, Халқ қабулхонаси мудири С. Додобоев, мактабгача таълим бўлими мудири М.Дадажонова, МТБ ходимлари,  МФЙ фаоллари, 43-мактаб директори, ота-оналар иштирок этдилар.  


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab