МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
2021-03-29 20:00:49 1168
Фейсбук ижтимоий тармоғида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Риштон тумани учун эътиборсизми?” номли видеомурожаат эълон қилинган эди. Ушбу видеомурожаатда тумандаги “Ақлли бекат” деб номланган бекатлардан нотўғри фойдаланиб келишаётгани тилга олинган эди.
Мазкур видеомурожаат юзасидан туман ҳокимлиги томонидан махсус ишчи гуруҳи ташкил этилиб, тумандаги ноқонуний тарзда фойдаланиб келинаётган бино иншоотлар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг эгаларига огоҳлантириш хатлари юборилди. Улар орасида “Ақлли бекат”дан ноўрин фойдаланиб келаётган тадбиркорлар ҳам бор эди.
Огоҳлантиришдан тўғри хулоса чиқарган тадбиркорлар “Ақлли бекат”нинг бир қисмини йўловчилар учун бўшатиб беришди. Ушбу бекатда барча шароитлар муҳайё қилинган. Йўолвчилар бемалол ундан фойланишлари мумкин бўлади.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi