НАВРЎЗ БАХТУ САОДАТИМИЗ, ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ ИФОДАСИДИР!

×

 2021-03-19 17:14:05    530

PDF yuklash
Chop etish



Она диёримизда табиатнинг уйғониш фасли кўнгилларга сурур ва тароват бағишлаб, беқиёс гўзалликларини намоён этмоқда. Тинч, осуда юртга байрамлар ярашади. Бугунидан мамнун, эртасидан кўнгли тўқ инсонларга хурсандчиликлар, шодиёналар татийди. Бугун Риштон туманида жойлашган "Халқаро кулолчилик маркази”нинг очилиш маросими ва "Наврўз" байрами тантаналари бўлиб ўтди.“Халқаро кулолчилик маркази” майдонларда байрам тантаналари катта сайл тарзида ўтказилди. Тадбирда туманимизнинг таниқли хонандалари Валижон Қодиров, Рустам Мирзаев, Суҳроб Аҳмад, Дилмурод Далиев ва ёш санъаткорлар ўз чиқишлари билан иштирок этишди.  Шунингдек, туман маданият бўлими ходимларининг чиқишлари эса барчанинг кўнглини тоғдай кўтарди.Ташриф буюрувчилар ўйин-кулгуларга таклиф этилди. Санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, концерт дастурлари намойиш этилди. Миллий кўргазмалар намойиши ва куй-қўшиқлар юртдошларимизга янада юқори кайфият улашди.  Байрам тадбирида туман ҳокими С. Солиев ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Ўринбоевлар сўзга чиқиб туманимиз аҳлини байрам билан табриклашди. Шунингдек “Халқаро кулолчилик маркази”нинг очилиш маросимини ўтказишди. Қирғизиcтоннинг Норин вилояти губернатори бошчилигидаги делегациясининг ташрифи байрамни янада файзли бўлишни таъминлади. 


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab