ЯНГИ УЙЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!
2021-03-19 16:16:21 805
Бугун Риштон тумани Зоҳидон МФЙ бунёд этилган 3 та 4 қаватли замонавий тураржойлар ўз эгаларига топширилди. Ушбу уйларнинг ҳар бири 24 оилага мўлжалланган. Ушбу уйлар ёш оилалар ва уй жойга муҳтож бўлган бошқа тоифалардаги аҳолига 20 йиллик имтиёзли кредитлар асосида берилди. Қурилишда асосан маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган. Сифат нуқтаи назардан замон талабларига тўла жавоб беради. Ташқи коммуникация ва ободонлаштириш ишлари ҳам тўлиқ якунланган. Тантанали маросимда туман ҳокими С. Солиев, туман прокурори Ш. Турдалиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳалқ қабулхонаси мудири С. Додобоев, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди раҳбарлар иширок этишди. Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими бугунги янгиланиш ва бўлаётган ислоҳотларни эътироф этди. Янги хонадонларнинг соҳиблари учун ушбу кун унутилмас эканлигини янги уйда ҳамиша қувонч ва хурсандчилик бўлишини тилади. Туман ҳокими янги уй эгалари билан суҳбатлашди. Бугунги кунда амалга оширилаётган кенг қурилиш-бунёдкорлик ишлари натижасида одамларнинг ҳаёти яхшиланиб, келажакка умид ҳисси янада кучаймоқда. Айниқса, туманимизда барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойга эга бўлаётган ёш оилаларнинг қувончи чексиз.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi