Асосий қонунимиз – Конституция ва унга киритилган ўзгартишлар

 2021-03-19 06:47:56    735

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – давлатнинг асосий қонуни бўлиб, истиқбол сари интилишимизга куч бахшида этувчи ҳужжатдир.

Ушбу истиқболдаги мақсадлар ривожланиншнинг ўз тараққиёт йўли инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитетига содиқлик ҳозирги ва келажак авлодлар олдига масъулиятни англаш, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатни бунёд этиш, фуқаролар тинчлиги, миллий ва миллатлараро тотувликни таъминлашдан иборат.

Конституция жамиятда амалда бўлган барча қонунларни бир мақсад, бир ғоя, бир тартибга бўйсинтирадиган ягона умумдавлат миқёсдаги асосий қонундир.

Конституцияда мустаҳкамланган нормалар, Ўзбекистон давлати конституциявий тузумининг асосларини, фуқароланининг асосий бурчлари ҳуқуқ ва эркинликлари, фуқаролик жамиятининг таркибий қисмларни, Ўзбекистон Республикаси давлат тузилиши ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлар тизимларини белгилаб беради.

Ижтимоий турмушнинг барча соҳаланрини тартибга солиб туришда ва ҳаётда қонун устиворлиги қарор топишида қабул қилинган қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатлар конституцияга ўзоро мувофиқ бўлиши муҳум аҳамиятга эга.

Мазкур бош қомусимиз ҳисобланган Конституцияга 2021 йил                      8 февраль кунида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига  ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-671-сон Қонуни билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланди.

Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг                 107-моддасининг биринчи қисми янги таҳрирда қуйидагича баён этилди:  “Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир”.

Бир сўз билан айтадиган бўлсак, Конституцияга киритилган мазкур ўзгартиришлар одил судлов самарадорлигини ошириш орқали, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

 

Фарғона вилоят судининг

судьяси                                                                    С.Рустамов

Риштон туманлараро иқтисодий

суди девонхона мудири                                        Д.Абдурасулов

 



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab