Туман Кенгашининг сайёр сессияси якунига етди

×

 2021-03-17 16:14:14    728

PDF yuklash
Chop etish


Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4-5 февраль кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида оғир ижтимоий ҳолатдаги фуқаролар йиғини сифатида белгиланган Риштон туманидаги 14 та оғир ҳудуд саналган маҳалла фуқаролар йиғинларидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан “Йўл харита”си ишлаб чиқилди.

“Йўл харитаси”да аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестициялар жалб қилишни кенгайтириш, маҳалланинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш каби мухим йўналишлар қамраб олинди.

Мазкур "Йўл харита"сини тасдиқлаш, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларга етказиш мақсадида бугун яна олтита – Меҳнатобод, Янги йўл, Чек Жалаер, Янги Авлод, Оқтомир ва Ёйилма маҳаллалари учун халқ депутатлари туман Кенгашининг сайёр сессияси бўлиб ўтди.

Сессияларда туман ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг ҳисоботи тингланди ва "Йўл харита"си тасдиқланди. Шу билан туман Кенгашининг сайёр сессияси ўз ишини якунлади.



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 137 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab