ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ ...
2021-03-16 19:27:55 849
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Аҳоли муаммоларини тинглаш, уларнинг дарду-ташвишига шерик бўлиш, муаммоларини ижобий ҳал этиш, оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, бир сўз билан айтганда халқни рози қилиш каби эзгу ишлар давом этмоқда.
Қабул жараёнида туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар.
Мурожаатлар иш билан таъминлаш, имтиёзли кредит, субсидия асосида уй-жой олиш, ишлаб чиқариш учун ер майдони ажратиш, моддий ёрдам, соғлигини тиклаш, кантракт пулини тўлашда кўмаклашиш, нафақа пулларини олиш каби мурожаатлардан иборат бўлди.
Фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш уларни давлат идораларига бўлган ишончини оқлаш, энг аввало уларни рози қилиш мақсадида муаммонинг тегишлиги бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб назорат остига олинди.
Ижтимоий ёрдам, кредит олиш, таълим кредити, газ таъминотидаги муаммолар, электр энергияси, уй-жой қуриш, иш билан бандлик каби масалалар бўйича ҳоким ўринбосарлари, мутахассислар, ҳамда тегишли ташкилот ходимлари йўналишдаги масалалар бўйича фуқароларга тегишли тушунтиришлар бердилар.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi