Туман Кенгашининг сайёр сессиялари бўлиб ўтди

 2021-03-16 14:08:40    493

PDF yuklash
Chop etish


Кеча Риштон туманидаги саккизта маҳалла – Қалайнав, Қошқайрон, Жаҳонобод, Сўхобод, Қайрағоч, Соҳибкор, Жалаер ва Пастки Булоқбоши  маҳаллалари учун  халқ депутатлари туман Кенгашининг сайёр сессияси бўлиб ўтди.

 Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4-5 февраль кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида оғир ижтимоий ҳолатдаги фуқаролар йиғини сифатида белгиланган Риштон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан “Йўл харита”си ишлаб чиқилди.

“Йўл харитаси”да аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестициялар жалб қилишни кенгайтириш, маҳалланинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш каби мухим йўналишлар қамраб олинди.

Мазкур "Йўл харита"сини тасдиқлаш, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларга етказиш мақсадида тумандаги саккизта маҳалла учун халқ депутатлари туман Кенгашининг сайёр сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг ҳисоботи тингланди ва "Йўл харита"си тасдиқланди. Сайёр сессияларда шунингдек, 2020 йилда ва 2021 йилнинг ўтган шу даврида содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик таҳлили, содир этилиш сабаблари ҳамда уларни олдини олиш борасида кўриладиган чоралар юзасидан ҳам ҳисоботлар тингланди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab