ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР

×

 2021-03-14 08:51:04    710

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки халқимиз маънавиятида, миллий қадрятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз ҳаётида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд.

Масалан, умумхалқ ҳашари деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига биноан, «Наврўз» умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида кеча Республикамизнинг  барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказилди.

   Туманимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, ташкилот ва корхоналари ҳамда муассасаларда умумхалқ хайрия ҳашарини юқори савияда, кенг аҳоли иштирокида ўтказилди.

   Ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар, боғлар, кўчаларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш, кўчаларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, туманимиздаги маҳаллалар ҳудуддаги қабристонлар ва аҳоли дам олиш масканларида ҳамжихатликда олиб борилди.

Ҳашар куни ота-боболаримиздан бизга мерос сифатида етиб келган хайр-саховат тадбирлари ташкиллаштирилди. Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидани хабар олиниб, нуроний отахонлар, кўпни кўрган момолар оилаларига ташриф буюрилди. Уларга байрам совғаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

    Маҳалла гузарларида хотин-қизлар ва фаол аёллар томонидан сумалак ва чалпаклар пиширилди. Баҳорга мана шундай кўтаринкилик ва яхши кайфият билан чиқган риштонликлар ташкил этилган хайрия ҳашарида фаол иштирок этишди.

   «Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам» шиори остида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди.

Албатта, бу каби хайрия тадбирлари барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакллантириши билан аҳамиятлидир.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab