Суд тизими-Конституцияда мустаҳкамланди

 2021-03-07 07:33:33    559

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини изчил ислоҳ этиш орқали кўплаб амалий натижаларга эришилди. Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, парламентга тақдим этилган мурожаатномалар ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда Ўзбекистонда одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқишида асосий дастуриламал бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳам бу борадаги яна бир муҳим тарихий ҳужжат бўлди. Мазкур Фармон билан 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилди. Шу муносабат билан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига  ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-671-сон Қонун 2021 йил 8 февраль кунида қабул қилинди.

Ушбу қонун билан Конституциянинг 107-моддасининг биринчи қисми янги таҳрирда қуйидагича баён этилди:  “Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир”.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига  киритилган ушбу ўзгартириш одил судлов самарадорлигини оширишга бевосита хизмат қилади.

 

У.Эргашев,

Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab