ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-03-07 07:08:26    708

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туманимиздаги «Шинам» тўйхонасида 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туманимиздаги фаол хотин-қизлар иштирок этишди. Байрам тадбири риштонлик таниқли хонандалар – Рустам Мирзаев, Жамшид Қодиров, Дилумрод Далиев,Суҳроб Аҳмедовлар ва туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари иштирокидаги куй қўшиқлар билан янада байрамона тус олди. Байрам иштирокчиларининг кўзларидаги қувонч ва юзларидаги табассуми тадбирнинг позитив кайфиятда ўтишига замин яратди.Тантанада иштирок этган туман ҳокими С. Солиев барча аёлларга табрик йўллади.Фурсатдан фойдаланиб, барча мўтабар онахон ва опа-сингилларимизни, баҳорнинг илк айёми “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” билан яна бир бор муборакбод этамиз.Бугун мана шундай дилбар, қутлуғ баҳор айёмида сиз, мунис оналаримиз, ҳурматли опа-сингилларимиз, сулув қизларимиз  гўзал байрамингиз – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз.Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.Барчангизни бугунги баҳор ва нафосат, гўзаллик байрами билан яна бир бор самимий табриклайман. Иқболингиз баланд, умрингиз узоқ, ризқу насибангиз зиёда бўлсин!Тадбир давомида бир гуруҳ фаол аёлларга байрам совғалари ва фахрий ёрлиқларини топширди. Тақдирланганлар орасида Риштон туманига бириктирилган рус тили фани ўқитувчиси Бурлият Шахманова ҳам бор эди. Тантананинг тақдирлаш қисмидан сўнг, ҳуш кайфиятда бадиий қисм давом эттирилди. Шеър айтиб, қўшиқ куйлаб, рақсларда хиром айлаб, ўзлари ва ҳамкасбларини янада хурсанд қилишди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab